Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Ан-Наср» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ягона гол учрашувнинг 32-дақиқасида Адриан Мерзежевски томонидан киритилди. Ўйинни «Бунёдкор» футболчилари битта кам бўлиб якунлади. Анвар Ғофуров 71-дақиқада майдондан четлатилди.
Шу тариқа, «Бунёдкор» ўз майдонида кечган барча — учта учрашувда ҳам мағлубиятга учради. Клуб бешта ўйинда бор-йўғи бир очко жамғара олди, холос.
«Қалдирғочлар» ОЧЛда сўнгги тўрт йилдаги энг ёмон натижани қайд этди.
ОЧЛ, 5-тур
«Бунёдкор» — «Ан-Наср»: — 0:1
Гол: Адриан Мерзежевски, 32
«Бунёдкор»: Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Минори Сато, Мирзоҳид Ғофуров, Иван Милошевич, Обид Жўрабоев, Самир Бекрич, Сардор Собирхўжаев, Элдор Шомуродов, Тимур Аюпов.
«Ан-Наср»: Абдуллоҳ Аленази, Муҳаммад Ҳасан, Умар Иброҳим, Армандо Вила, Яҳиа Алшаҳри, Ҳолид Ал Гамди, Абдулазиз Алжабрин, Абдуллоҳ Энази, Ҳуссайн Сулаймони, Шая Шараҳили, Адриан Мержежевски, Хасан Алраҳеб.
Изоҳ (0)