Тошкентда ўтказилаётган боулинг бўйича Tashkent Open 2015 халқаро турнири саралаш босқичи тўртинчи куни якунларига кўра, Россия вакиллари етакчилик қилмоқда, деб хабар берди «Газета.uz».
Биринчи ўриндаги Ян Коршак, иккинчи ўриндаги Алексей Паршуков ва учинчи ўриндаги Владимир Поторочин Россия вакиллари ҳисобланади. Тўртинчи ўринда эса озарбайжонлик Элхан Дайзуллаев бормоқда. Етакчилар орасида ўзбекистонлик Мирвоҳид Соатов, Бекзод Тўхтаниёзов ва Олим Мухторов ҳам бор.
Аёллардан дастлабки ўнликка ҳозирча фақатгина Россия вакиласи Надежда Кораблинова кирган. Украиналик Михайло Калики қатнашишни бошлаган биринчи куниёқ еттинчи ўринга чиқиб олган.
Изоҳ (0)