Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Ардоғимдасиз» номли концерт дастури реклама ва эълонларида катта қилиб ёзилган «фонограмма орқали ижро этилади», деган ёзув кўпчиликнинг ғашига теккан эди, деб хабар беради «Даракчи» нашри.
Кўпчиликда «Нега, ахир Озодбек жонли ижро қила олади-ку?! Ҳеч бўлмаса, у жонли айтсин», деган эътирозлар пайдо бўлган эди. Бундай гапларга концертнинг биринчи кунидаёқ чек қўйилди. Чунки шу кундан бошлаб 24 апрелга қадар давом этадиган концерт дастури 100 фоиз жонли ижрода бўлиши айтилди.
Шу тариқа, Озодбек Назарбеков иккинчи бор фонограммадан бутунлай воз кечиб, мухлисларини «алдади».
Изоҳ (0)