Ўзбекистон Футбол Федерацияси молия бошқармаси бошлиғи Земфира Исхакова ФИФА томонидан ўтказилаётган молиявий бошқарувга бағишланган семинарда иштирок этмоқда, деб хабар беради Uff.uz.
16-17 апрель кунлари Бутаннинг Тимфу шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу семинарда Бангладеш, Бутан, Афғонистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Мальдив, Непал, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирок этяпти.
Семинар давомида молиявий ривожланиш дастурлари, молиявий ишларни режалаштириш ҳамда менежмент бўйича энг яхши тажрибалар каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Семинарлар ФИФА мутахассислари томонидан олиб бориляпти.
Изоҳ (0)