Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси божхоначилари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси.

Фото: customs.uz

Фото: customs.uz

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тожикистон Республикасига чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида айланма йўлларда «изғиб» юрган Lacetti, Nexia ва Жигулидан иборат автомашиналар карвони тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада мазкур автомашиналарнинг салони ва юкхоналарига ортилган 6 та полиэтелин қопларда хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган Esse Special Gold номли 9000 қути филтрли сигарет борлиги аниқланди.

Суриштирувлар чоғида маълум бўлишича, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ўзаро тил бириктирган ҳолда мазкур тамаки маҳсулотларини яширин равишда қўшни давлатдан олиб киришга уринган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)