«Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «Реал» ёки «Барселона»дан бирига ўтишни танлашда умуман иккиланмаганини айтиб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«‘Реал’ менга қизиққанини инкор қилмайман. Аммо мен ‘Барселонаъда ўйнашни орзу қилардим. Бу клубга ўтиш имконияти юзага келганда, умуман иккиланиб ўтирмадим. Бундай таклифни кутмагандим, очиғи.
Жамоамиз ўйин услубига келадиган бўлсак, ҳамма ‘тики-такаъга кўникиб қолганини эътироф этиш зарур. Аммо рақиб ёпиқ ўйин намойиш қилса, бошқача ҳаракат қилишга тўғри келади», – деди Суарес.
Изоҳ (0)