Уч қаватли «Шодлик» савдо маркази Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида фойдаланишга топширилгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Блогер Яҳё Ҳожиев ушбу савдо марказидан репортаж тайёрлаб, блогпост ёзди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Бинонинг биринчи қаватида озиқ-овқат маҳсулотлари, иккинчи қаватида маиший техника ва кийим-кечак дўконлари, учинчи қаватида эса болалар учун ўйин майдонлари, овқатланиш жойлари ўрин олган. Бу ерда, шунингдек, Наманганда ишлаб чиқарилган пояфзалларни ҳам харид қилиш мумкин.
Харидларни нақд, пластик, пул ўтказиш йўли билан амалга оширилишига имкониятлар яратилган. Хабарга кўра, бинонинг биринчи қаватида гўзаллик салони ҳам очилиш арафасида.
Изоҳ (0)