«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси 2020 йилгача ҳар бирининг қуввати 100 Мегаваттдан бўлган учта қуёш электр станциясини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
«Бизда битта лойиҳа ишга туширилган, яна иккита қуёш станцияси қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. 2016 йилда уларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини тайёрлаймиз», − деди компания вакили.
«Ўзбекэнерго» қуввати 100 МВт бўлган, йилига 200 миллион Киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган Марказий Осиёда биринчи қуёш станциясини Самарқанд вилоятида қуриш бўйича тендерни 2014 йил октябрида эълон қилган эди. Танлов якунлари 2015 йил апрель май ойларида эълон қилинади. Яна икки қуёш электр станциясини Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қуриш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)