Манхеттен суди ўз эри билан одатий алоқа воситалари ёрдамида боғлана олмаётган аёлга ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни эрига Facebook орқали жўнатишга рухсат берди, деб хабар қилмоқда «Tjournal.ru».
Судья Мэтью Купер 26 ёшли Элланора Бейдуга никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги аризани 2011 йилдан буён доимий яшаш жойи бўлмага эри Виктор Сена Блуд-Дзракуга Facebook’да шахсий хабар орқали жўнатишга рухсат берган.
Энди қизнинг адвокати Эндрю Спиннел Элланоранинг аккаунти орқали ҳужжатларни уч ҳафта давомида ҳар етти кунда ёки эрнинг илк жавобигача жўнатиб туриши керак.
Изоҳ (0)