Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 6 апрель куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин соат 16:00да бошланади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ушбу терма жамоалар ўртасидаги илк ўйин 3 апрель куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган ва унда Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар.
Мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш лозим, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари айнан Янги Зеландияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)