Қаршида қариндошлариникига меҳмонга бориб, уларникида ётиб қолган аёл уйга қайтгач у йўқлигида ўғри тушганини пайқаб қолди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Унинг ички ишлар органларига берган аризасига кўра, уйдаги 1000 АҚШ доллари ва 300 минг сўм миқдоридаги пуллар ўғрилаб кетилган.
Профессионал тарзда ташкил этилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор қўлга олинди. У 1984 йилда туғилган Қарши шаҳрида яшовчи киши бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)