2014 йил май ойида Навоий вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи томонидан Хатирчи туманидаги Майдонсой қишлоғида яшовчи эр-хотин хонадони текширилганда, томорқадан 157 туп гиёҳвандлик ўсимлиги топилди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув жараёнида беш нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган мазкур фуқаролар гиёҳвандлик воситалар савдоси билан шуғуллангани маълум бўлди.
Аниқланишича, эр-хотин ўтган йилнинг 20 март куни хонадонига ташриф буюрган мижозга оғирлиги 67 грамм бўлган гиёҳвандлик моддасини 100 минг сўмга пуллаган. Орадан 20 кун ўтиб эса 105 грамм марихуана 100 долларга харид қилинган.
Суд мажлисида салкам 70 ёшни қаршилаган ота соғлиги ёмонлиги сабаб доимий равишда дори-дармон сотиб олиш учун томорқасида гиёҳвандлик воситасини етиштирганини айтиб, ўзини оқлашга уринди. Ўзи ҳам баъзан ушбу заҳри қотилдан истеъмол қилиб туришини яширмади.
Навоий шаҳар суди эркакни 12 йил, унинг 50 ёшга яқинлашиб қолган аёлини эса 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Изоҳ (0)