Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган PRIMAVERA ROMANA номли II халқаро мусиқа кўрик-танловида Ўзбекистоннинг бир гуруҳ ўқувчилари ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Танловда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 7 нафар ўқувчиси иштирок этди. Мазкур танлов 9 йўналиш, 6 ёш тоифасида ташкиллаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистон ўқувчилари Франция, Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Озарбайжан ва мезбон Италия давлатлари вакиллари билан беллашди.
Танлов якунида эса Ўзбекистон мусиқачиларидан Погосян Давид, Вахрушева Мария ва Inkарова Лола фортепиано, Алимов Сулейман саксафон, Закирова Ленара академ хонандалик йўналишларида ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Караманов Мейиржан ва Ақлов Жангали академ хонандалик бўйича иккинчи ўринга муносиб деб топилди. Улар ташкилотчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)