Тошкент хўжалик суди Ўзбекистондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхонаси бўлмиш «Тошкент трактор заводи» акциядорлик жамиятига банкротлик тамойили учун санкция берди, деб хабар қилмоқда «Газета.uz».
18 март куни корхонага нисбатан кузатув кўринишида банкротлик таомили жорий қилинган ва вақтинчалик бошқарувчи тайинланган. 20 апрелга белгиланган завод кредиторлари йиғилишида бакротликнинг кейинги таомиллари − ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритишни жорий қилиш масаласи ечилади.
Маълумот учун, 2014 йил май ойида Ўзбекистон Президенти қарори билан «Ўзагросаноатмашхолдинг» компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи», «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ва «Агрегат заводи» акциядорлик жамиятлари кирган. Заводлар ТТЗ ва «Чирчиқселмаш» ўрнида ташкил этилади.
Изоҳ (0)