«Справедливая Россия» партияси фракцияси раҳбари ўринбосари Михаил Емелянов Россия парламенти президентга Украинага қўшин киритиш ҳуқуқини қайтадан бериши лозимлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«АҚШ ростан ҳам Украинага қурол етказиб беришни бошласа, биз ҳам уялмасдан кўнгиллиларни қўллаб-қувватлашни бошлашимиз зарур. Жумладан қурол-яроғ билан ёрдам бериш ва Украинага қўшин киритиш ҳуқуқини президентга қайтариш лозим», − деди Емелянов.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси президент Барак Обамани Украинага қурол етказиб беришга чақириб резолюция қабул қилган эди.
Изоҳ (0)