Интернет тармоқларида Нью-Йоркдаги Woodstock Farm Animal Sanctuary ҳайвонларга меҳрибонлик кўрсатиш уйида яшайдиган икки оёғидан айрилган Фаун исмли бузоқчага протез оёқлар ўрнатилди. Айни дамда у ана шу оёқлар орқали юришни ўрганмоқда, дея хабар беради «Darakchi.uz» «Glunews.ru» нашрига таяниб.
Фауннинг туғруқ чоғида икки олд оёқлари жароҳатланган. Аввалига унинг ҳаётини сақлаб қолишларига ишонишмаганди, бироқ у тирик қолди.
Ушбу ҳайвонларга меҳрибонлик кўрсатиш уйида жароҳатланган ва шикастланган ҳайвонлар даволанади.
https://www.youtube.com/watch?v=LsGtMqVk8Xs
Ҳозирча Фаун бир кунда 2 соатгина ушбу протезда юряпти. Бироқ ҳайвонлар уйи ходимларининг фикрларига қараганда, бу вақт кун сайин чўзиб борилади ва охир-оқибат Фаун уларда қийинчиликсиз юрадиган бўлади.
Изоҳ (0)