УЕФА Ижроқўми 2015/16 йилги мавсумдан бошлаб Европа Лигаси ғолиби Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиши борасида расман қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Бундан ташқари, ҳар икки мусобақа учун ягона мукофот жамғармаси тузилади. Жамғармадаги пуллар маълум тамойилларга асосан клублар ўртасида тақсимланади.
Бундай молиялаштириш ҳар икки мусобақада иштирок этадиган клубларга қўшимча иштиёқ бағишлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)