Ўзбекистондаги GM Operations компанияси One World Play хайрия дастури доирасида Гулистон ва Хивадаги меҳрибонлик уйларига Chevrolet бренди туширилган тўпларни совға қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Тўпларни топшириш учун GM Operations президенти ва бошқарув директори Кахер Казем Гулистон ва Хивадаги меҳрибонлик уйларига ташриф буюрди.
Болаларга тўпларни топшираётиб, Кахер Казем One World Play лойиҳасининг роли ҳақида сўзлаб берди. Тақдимотдан кейин болалар иштирокидаги жамоалар футбол ўйнашди ва бунга меҳмонлар ҳам қўшилди.
Изоҳ (0)