«Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс Мадриднинг «Реал» клубига қарши Испания чемпионатининг навбатдаги 28-тур ўйинида иштирок этишга тайёр, деб хабар беради «Uff.uz».
26 ёшли футболчи «Вильярреал»га қарши ўйинда орттириб олган тўпиқ жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Шу ҳафтанинг ўрталарида Бускетс машғулотларга қайтди ва ҳамма қатори эл-классикога тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» клублари учрашуви 23 март куни – якшанбадан душанбага ўтар тунда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)