АҚШнинг Колорадо штатидаги Денвер шаҳрида iPhone’дан фойдаланишни тақиқлагани учун ўз онасини ўлдирмоқчи бўлган 12 ёшли қиз қўлга олинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Полиция маълумотларига кўра, қиз онасини заҳарлаш мақсадида унинг ичимлигига икки марта ранг кеткизувчи кислота қўшиб қўйган. Дастлаб, март ойи бошларида қиз уни коктейлга қўшиб берган, аёл бир қултум ичиши билан ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага ётқизилган. Бироқ ўшанда у қизи коктейл қуйишдан олдин идишни ювишни унутган, деб ўйлаган.
Бир неча кундан кейин қиз ота-онасининг ётоқхонасидаги графинга солинган сувга ранг кеткизувчи кислота қўшиб қўйган. Аёл бу сафар кимёвий моддани дарҳол пайқаган ва қизидан тушунтириш беришни сўраган. Унинг мақсадини билгач, полиция чақирган. Қиз ҳозирда вояга етмаган жиноятчилар учун мўлжалланган муассасада сақланмоқда.
Изоҳ (0)