2015 йилнинг 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётган Иордания Хошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Нур Балкарни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида Иордания элчисининг ижобий фаолияти ва икки томонлама алоқалар ривожига қўшган шахсий хиссаси қайд этилди.
Муҳаммад Нур Балкар Ўзбекистонда самарали ишлашига қулай шарт-шароитлар яратилгани учун ўз томонидан миннатдорчилик изҳор этди.
Изоҳ (0)