АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен Наврўз айёми муносабати билан байрам табригини йўллади. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Америка Қўшма Штатлари ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан Наврўз байрами муносабати билан барчангизга бахт-саодат тилайман. Икки мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун биргаликда меҳнат қилар эканмиз, баҳор нафаси кезаётган шу кунларда сизга тинчлик-осойишталик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламан. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!», − дейилади табрикда.
Қуйида ушбу табрик сўзлари акс этган видеоёзув илова қилнган.
https://www.youtube.com/watch?v=j2Dxhtj9vjE
Изоҳ (0)