Sports Illustrated нашри журналисти Грант Вал Криштиану Роналдунинг келажакда Америкага кетишини тахмин қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Буни келажак учун ёзиб қўйишингиз мумкин: Бир неча манбалар Криштиану Роналду ‘Реал’даги фаолиятини тугатгач, MLSга кетишини маълум қилишди. Бу 2018 йилда, Криштианунинг шартномаси тугаб, эркин агентга айланганда рўй беради.
Роналду Жаҳон чемпионатидан кейин 33 ёшга киради. У ўшанда Бекхэмнинг Америкага кетиш ёшидан кўра каттароқ, Лемпард ёки Жеррардникидан кичикроқ бўлади.
Роналду биринчи навбатда учта шаҳар: Майами, Лос-Анжелес ва Нью-Йоркка қизиқмоқда», – деб ёзади Вал.
Изоҳ (0)