Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Қрим Республикасининг «Бурчига садоқати учун» ордени билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қрим раҳбари Сергей Аксёновнинг сўзларига кўра, Қодиров «мардлиги, ватанпарварлиги, фаол сиёсий позицияси, Қрим Республикаси бирлигини мустаҳкамлаш, ривожланиши ва тараққиётига қўшган шахсий ҳиссаси учун» тақдирланган.
Шунингдек, Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак, Давлат думаси депутатлари Виктор Водолацкий, Алексей Журавлёв ва Глеб Хор, шунингдек Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов ҳам мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, Қрим Давлат кенгашининг Жамоат палатаси Россия президенти Владимир Путинга фахрий фуқаро мақомини бериш масаласини кўриб чиқиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)