Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри яқинидаги Октябрёнок қоясига кўтарилиши вақтида икки нафар альпинист ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
«16 мартга ўтар кечаси Кичик Олма-Ота тизимидаги Октябрёнок қоясига кўтарилиш вақтида икки нафар альпинист ҳалок бўлди», − дейилади Олма-ота фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматининг хабарида.
Воқеа жойига қутқарувчилар гуруҳи юборилган. Тонгда ҳалок бўлганларнинг жасади тоғдан олиб туширилиб, полицияга топширилган.
Изоҳ (0)