Chevrolet компанияси тақдимоти 16 май куни Детройтда ўтказилиши режалаштирилаётган Camaro спорткари олтинчи авлодининг саккиз слиндрли двигатели қандай овоз чиқаришини тинглаш имкониятини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
https://www.youtube.com/watch?v=oPsj-8Xke3M
Январь ойида чиқарилган баъзи тафсилотларга кўра, моделнинг дизайни деярли ўзгармаслиги маълум бўлган. Ҳозирги спорткарнинг ташқи кўриниши мижозларга ёққани учун, дизайннинг умумий концепцияси сақлаб қолинган. Энг катта ўзгариш ёритгичлар ва радиатор панжарасида кузатилиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, янги Chevrolet Camaro Cadillac ATS ва CTS моделларида фойдаланилган Alpha орқа узатгичли шассиси устида қурилади. Икки литрли двигатель 276 от кучига эга бўлади.
Изоҳ (0)