Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Евгений Перебийнис Киев Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини сўраб, БМТга расмий мурожаат йўллаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Унинг сўзларига кўра, тинчликпарвар кучлар қандай шаклда ва қанча миқдорда киритилиши муҳокамадан кейин аниқланади. Дастлабки сўров БМТ бош котиби Пан Ги Мун номига юборилган.
Тегишли ҳужжат Олий Рада томонидан қабул қилингач, Украина БМТга яна битта сўров жўнатади. Тинчликпарвар кучлар киритилиши учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси, жумладан Россия ҳам розилик бериши лозим.
Изоҳ (0)