Россия президенти Владимир Путин 16 март куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибига савдо−инвестиция, маданий−гуманитар, шунингдек энергетика соҳаларидаги Россия−Қирғизистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг асосий масалаларини муҳокама қилиш қўйилади.
Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши юзасидан ўзаро алоқалар бўйича батафсил фикр алмашиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)