Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 1-2 март кунлари қутлуғ 65 ёшини «Истиқлол» санъат саройида мухлислари ва ҳамкасблари даврасида нишонлади, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
Ғуломжон Ёқубовнинг «Сени қўмсайман» номли концерт дастури «Comedy.uz» резидентларининг чиқишлари билан бошланди. Сўнг парда кўтарилиб, «Ватан қолур» номли қўшиқ жаранг сочди.
Мухлислари билан салом-аликни ўрнига қўйган Ғуломжон Ёқубов телефонларни ўчириб қўйишни сўраб, концерт «узо-о-оқ давом этиши»ни таъкидлади, дейилади манбада.
Изоҳ (0)