Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида электр сув қайнатгични ёқиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.
Натижада уйнинг 60 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёнғиндан зарар кўрди. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг келини тутундан димиққан ҳолда шифохонага олиб борилган ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай шифохонада вафот этган.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаронинг уйида эса электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 480 квадрат метр майдонда ҳамда қўшниси уйининг 150 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи фуқаронинг уйида ҳам электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 85 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланди.
Изоҳ (0)