«Нур Отан» партиясининг 16-съездида Қозоғистон Президентлиги учун навбатдан ташқари сайловда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Нурсултон Назарбоев номзодини илгари суриш таклиф қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Нур Отан» партиясидан Нурсултон Назарбоев номзодини Қозоғистон Президентлиги учун расман илгари суриш ва унинг розилигини олиш таклифи билан таниқли жамоат арбоби Кенжегали Сагадиев чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2015 йил 26 апрель куни ўтказилади.
Изоҳ (0)