Голливуднинг энг таниқли бўйдоқларидан бири бўлган Аль Пачино 74 ёшида илк марта уйланишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Американинг Total Film Magazine журналига берган интервьюсида актёр бу воқеанинг бўлиши эҳтимоли юқорлигини таъкидлаб, «ҳеч қачон‘ҳеч қачон’ демагани»ни маълум қилган.
ОАВ хабарига кўра, у 35 ёшли аргентиналик актриса Льюсили Солага уйланиши мумкин. Аль Пачино сўнгги 5 йил мобайнида у билан жиддий муносабатларда эканлиги айтилган. Қайд этилишича, актёр ҳали бирор марта уйланмаган бўлишига қарамай, уч нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)