Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика компаниялари вакилларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуни Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон фармацевтика компаниялари вакиллари мамлакатнинг ушбу соҳадаги салоҳияти ҳақида сўз юритди.
Ҳиндистон ишбилармонлари Ўзбекистон фармацевтика саноатида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолади ва бу борадаги ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Ушбу бизнес-форумнинг ўтказилиши ҳар икки мамлакат учун катта аҳамиятга эга, – дейди Ҳиндистон фармацевтика воситалари экспортини ривожлантириш кенгашининг (Pharmexcil) минтақавий директори Абхай Сингх. – Биз тажриба алмашишдан ташқари, келажакдаги ҳамкорлик йўналишларини ҳам белгилаб олдик.
Изоҳ (0)