Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан бўлган аёлнинг уйига тунда юзларига ниқоб таққан икки шахс бостириб кирди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Қайд этилишича, босқинчилар 1 миллион 200 минг сўм пул ва бир жуфт тилла зиракни қўлга киритиб, хонадондан қочиб кетган.
Ички ишлар идоралари ходимларининг тезкор чоралари натижасида ниқобли шахслар Алимкент қўрғонида яшовчи кишилар эканлиги аниқланди. Энди улар қилмиши учун қонун олдида жавоб бериши аниқ, дейилади манбада.
Изоҳ (0)