General Motors компанияси Кливленддаги автосалонда Chevrolet Colorado пикапининг Z71 Trail Boss номини олган махсус версиясини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Z71 версиясидан Trail Boss 17 дюймли ғилдирак дисклари, 265/65 ўлчамдаги Goodyear Wrangler DuraTrac йўлтанламас шиналари, GearOn багаж жиҳозларига эгалиги, радиатор панжараси, эмблема ва бошқа деталларнинг қора рандалиги билан фарқланади.
Trail Boss версиясидаги Colorado кабина, юкхона, двигатель ва трансмиссиянинг турли даражалари билан чиқарилади. Нархи 28 505 доллардан бошланадиган пикап Colorado’нинг аввалги версиясидан 7510 долларга қимматроқдир.
Изоҳ (0)