Корея Республикаси президенти Пак Кин Хэ Сеулда АҚШ элчиси Марк Липпертга қилинган ҳужумни АҚШ ва Жанубий Корея иттифоқига қилинган тажовуз деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аввалроқ, дипломатга уюштирилган ҳужумни Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги, АҚШ Давлат департаменти, АҚШ давлат котиби Жон Керри қоралаб чиққан, АҚШ президенти Барак Обама эса элчи билан телефон орқали гаплашган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липпертга Корея бирлашувининг тарафдори бўлган 55 ёшли жанубий кореялик пичоқ билан ҳужум қилиб, жиддий жароҳат етказган эди.
Изоҳ (0)