Ҳиндистон президенти Панаб Мукержи мамлакатнинг молиявий пойтахти Мумбаи жойлашган Махараштра штатида мол гўшти истеъмолига қўйилган тақиқни тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Вести Экономика».
Тақиқни бузувчилар беш йилгача қамалиши мумкин. Штат парламенти ушбу қонун лойиҳасини 20 йил аввал қабул қилган бўлса-да, у кучга кириши учун Ҳиндистон президенти томонидан тасдиқланиши лозим эди.
Қайд этилишича, Ҳиндистон аҳолисининг катта қисми ҳиндуийлик динига эътиқод қилади ва улар учун сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланади. Мол гўшти истеъмоли шу пайтгача қонун эмас, фақат диний ақида ҳисобланар эди. Махараштра штати ҳокимияти тепасида турган Ҳиндистон халқ партияси ушбу тақиқни бутун мамлакатга тарқатишни мақсад қилган.
Изоҳ (0)