АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Дэвид Петреус тергов билан келишув доирасида махфий ҳужжатлар билан муомала қилиш қоидаларини бузганлигини тан олди, деб хабар бермоқда Meduza.
Суд ҳужжатларида айтилишича, Петреус ўзининг қайд дафтарчаларини у билан яқин муносабатларда бўлган журналист Паула Бордуэллга берганини тан олган. Қайд дафтарларида Петреуснинг Афғонистондаги коалиция кучлари қўмондони лавозимидаги фаолиятига боғлиқ махфий ва номахфий маълумотлар бўлган.
Жумладан, улар орасида Афғонистонда яширин фаолият юритаётган махсус хизматлар ходимларининг сони, ҳарбий операциялар режалари, махфий кодлар, шунингдек миллий хавфсизлик бўйича йиғилишларда ёзилган қайдлар бўлган. Петреуснинг тергов билан қайси шартлар асосида келишгани маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)