АҚШ президенти Барак Обама фикрича, якуний келишувга эришиш мумкин бўлиши учун Эрон ўз ядро дастурини камида 10 йил муддатга музлатиб қўйиши керак. Бу ҳақда Америка етакчиси Reuters’га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
Обама бу шартни АҚШ Эрон томонидан атом қуроли яратилишига тўсқинлик қилувчи бошқа чораларни қўлламаслиги гарови сифатида келтирди. Шу билан бирга, президент конгрессни ядро дастуридан тийилиш бўйича музокаралар бораётган вақтда Эронга қарши қўшимча санкциялар киритмасликка чақирди. Обаманинг фикрича, сенаторларнинг аралашуви барча дипломатик муваффақиятларни йўққа чиқариши мумкин.