Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон шаҳридаги «Қувониш» марказий бозори деярли бутунлай ёниб кетди, тадбиркорлардан бири жароҳатланди, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru» вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб.
Ёнғин 2 март, душанба куни тахминан тонгги 4 да бошланган. Ёнғин майдони 600 квадрат метрни ташкил этди. Савдо расталари ва дўконлар деярли бутунлай ёниб битган. Бозорда савдо қилиш билан шуғулланган тадбиркорлардан бири куйиш жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилган.
200 нафар полициячилар савдогарларнинг дўконларига киришига, шунингдек таловчиликка йўл қўймаслик учун бозор ҳудудини ўраб олди.