1 март куни бўлиб ўтган Тожикистон парламентига сайловида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон раҳбарлигидаги Тожикистон Халқ Демократик партияси 65,2 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раиси Шермуҳаммад Шохиённинг сўзларига кўра, рўйхатга олинган сайловчиларнинг 87,7 фоизи сайловда қатнашган.
Шунингдек, Мажлиси Олиининг қуйи палатаси −Мажлиси намоёндагонга Тожикистон Аграр партияси, Иқтисодий ислоҳотлар партияси ва мамлакат тарихида илк марта Социалистик партия ҳам киришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)