Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ўтган ҳафта бирданига иккита қўшиғига клип суратга олдирди, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
«Тарамғи» номли хоразмча қўшиғидан умиди катта бўлган хонанданинг сўзларига кўра, айни кунларда унинг овоз пардалари билан жиддий муаммолар келиб чиққан. Соғлиғидан қаттиқ ташвишланаётган хонанда даволанишга жиддий киришган.
Бетоблиги сабаб Турдиеванинг бу йил тақдим этмоқчи бўлган концерт дастури ҳам ҳозирча қолдирилган.
Изоҳ (0)