ФИФАнинг ҳар йил ўтказиладиган умумий кенгашида футбол ривожига ҳисса қўшган Уильям Маккрам ҳақида сўз юритилди. Ирландия футбол ассоциацияси аъзоси бўлган вақтида у 1890 йилда пенальти тепишни таклиф қилган эди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси расмий сайти хабар қилишича, ФИФА Маккрам қабрини аслига келтириш учун маблағ ажратишга рози бўлди. Ирландиялик Маккрам пенальтини ихтиро қилган одам ҳисобланади.
Унинг пенальти ҳақидаги ғоясини death penalty (ўлим жазоси) деб аташган. Ушбу қоида футболга 1891 йилда кириб келган.
Изоҳ (0)