Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«РПР-ПAРНАС» раисдоши, «Солидарность» ҳаракати аъзоси Борис Немцов Москва вақти билан 27 февраль 23:15 да (Тошкент вақти билан 28 февраль 01:15 да) Москва марказидаги Москворецкий кўпригида отиб ўлдирилди, дея хабар бермоқда «Ведомости».

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Interfax манбаси хабарларига кўра, жиноят буюртма хусусиятига эга.

Ички ишлар вазирлиги расмий вакили сўзларига кўра, Немцов қиз дўсти билан кўприкдан ўтаётган маҳал оқ рангли машинадан унга қарата олтита ўқ отилган. Шулардан тўрттаси мухолифатчига келиб теккан. Қотиллик чоғида сиёсатчининг ёнида бўлган қиз сўроқ қилинмоқда.

Москвада «Қўлга тушириш» режаси жорий қилинган, гумонланувчиларни қидириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

1 март куни сиёсатчи аксилинқироз маршида иштирок этиши керак эди. Марш талаблари қаторидан Украина билан урушни зудлик билан тўхтатиш, мухолифатни телевидениега қўйиш, бюджетни марказлашмаган тизимга ўтказиш, ҳарбий харажатларни қисқартириш эвазига соғлиқни сақлаш ва таълимга сарф қилинадиган маблағни ошириш кабилар ўрин олган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар