Ойига миллиарддан ортиқ ташрифчини ўзига жалб қилувчи дунёдаги энг йирик видеохостинг YouTube ҳалигача ўз хўжайини Google’га фойда келтирмаяпти, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Wall Street Journal маълумотларига кўра, YouTube 2013 йилда 3 миллиард, 2014 йилда 4 миллиард доллар даромад олган. Бу Google’нинг умумий даромадининг 6 фоизини ташкил қилган, бироқ YouTube ҳали фойда келтирмаган. Ҳозирча ушбу хизмат зиёнсизлик ҳолатида турибди.
Бу ҳолатдан чиқиш мақсадида YouTube ўзининг асосий аудиторияси − ўсмирлардан ташқарига чиқишга ҳаракат қиляпти. Қайд этилишича, фойдаланувчилар YouTube’га асосан ўз файлларини сақлаш учун хостинг сифатида қарайди, компания мутахассислари эса уни ўзига хос телевидениега айлантиришни истайди.
Изоҳ (0)