26 февраль куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Владимир Чуровнинг «Узбекистан 2014» деб номланган муаллифлик фотосуратлари кўргазмаси очилади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Қайд этилишича, худди шундай кўргазма Россиянинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам очилади.
Фотосуратлар Чуровнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депататлигига сайловлар ўтказилиши бўйича халқаро кузатувчилар таркибида Россия Марказий сайлов комиссияси делегацияси раҳбари сифатидаги иштироки доирасида Ўзбекистонга ташрифи чоғида туширилган. Сайлов куни Россия МСК раҳбари Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида сайловларнинг боришини кузатган.
Изоҳ (0)