Хитойнинг Хубей вилоятида яшовчи ота-она қайлиғи ёқмагани учун олти йил давомида ўз қизини пичанхонада қамаб келди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Шу вилоятда яшовчи Чоу Жен интернетга чиқарган суратда қиз носанитар шароитларда сақлангани кўриниб туради. Унинг сўзларига кўра, қиз қайлиғининг олдига қочиб кетишга бир неча марта урингач, 2009 йилда ота-онаси уни пичанхонага қамаб қўйган.Ота-онаси эса қизни ўзининг хавфсизлиги учун қамашганини, чунки у руҳий касал эканлигини айтишган. Қайд этилишича, полиция ушбу ҳолат юзасидан текширувни бошлаган. Шунингдек, аҳоли ва маҳаллий органлар ушбу ҳолатдан хабардор бўлгани, бироқ ота-онасининг ҳурмати баландлигидан буни айтишга журъат қилолмай келгани айтилган.
Изоҳ (0)