Италиялик актриса Орнелле Мути Порденони шаҳридаги Верди театрида спектаклга келмагани учун саккиз ойлик қамоқ ва 600 евролик жаримага маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда Il Giornale.
Спектаклда ваъда берилган ролни ўйнаш ўрнига актриса 2010 йилда ўша пайтда Россия бош вазири бўлган Владимир Путин ва америкалик актёр Кевин Костнер билан Санкт-Петербургда кечки овқатни бирга баҳам кўрган. Мути ушбу кечада иштирок этганини видеолавҳа тасдиқлайди.Бироқ актриса спектаклга келмаганига сабаб сифатида касалликни кўрсатган. Тиббий маълумотнома уни 25 минг евро миқдорида гонорар олганига қарамай саҳнага чиқиш мажбуриятидан озод қилган. Энди Мути ё қамоққа йўл олиши керак, ёки бундан қутулиш учун театрга 30 минг евро товон пули тўлаши керак.
Изоҳ (0)