«Ан-Наср» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин «қалдирғочлар» бош мураббийи Сергей Лушчан ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Акбар Тўраев иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Очиғини айцам, натижадан қониқдим. Лекин кўрсатган ўйинимиз яхши чиқмади. Бу ерга етиб келгунимизча, 17 соат йўл босганимиз ўз таъсирини кўрсатди. Биз бугун кўпроқ рақиб ҳужумларини буздик, ўзимиз ҳужум ташкил қила олмадик. ‘Ан-Наср’ кучли жамоа. Уларнинг майдонида очко билан қайтишимиз, ўйлашимча, ҳозирги ҳолатимиз учун яхши натижа. Ўйиндан ўйинга ҳолатимиз яхшиланади ва бундан кучлироқ ўйин кўрсатамиз», − дейди «Бунёдкор» бош мураббийи.
«Бугун ёшларимиз мени хурсанд қилди. ‘Бунёдкор’ футбол мактаби Осиёда энг кучли академия деб бемалол айта оламан. Бугун баъзи ёш футболчиларим бунчалик кўп мухлис қаршисида биринчи бор тўп тепишди. Шунга қарамай, улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Яқин йиллар ичида ‘Бунёдкорънинг 80 фоиз таркибини ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига тўлдирамиз.
Тартиб ҳар доим маҳоратдан устун келади. ‘Ан-Наср’ иккита бўлим давомида ҳужум қилди, лекин улар ҳам 1 очко ишлашди, биз ҳам», − дейди Сергей Лушчан.
«Ютуқни ушлаб қолганимизда жуда яхши бўлар эди. Лекин дуранг натижа ҳам ёмон эмас. Ҳали бундан ҳам кучли ўйин кўрсатамиз. Таркибимизда бўйи баланд футболчилар бор. Уларнинг имкониятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Рашидовни тезлигига ишондик. Ҳимоячиларимиз ҳам баланд бўйли ва улар бугун тартибли ўйин кўрсатишди», − дея ўз фикрини билдирди дарвозабон Акбар Тўраев.
Изоҳ (0)