Австралиянинг Желонг шаҳри яқинидаги фермада яшайдиган 15 ёшли Сем Бокс мактабдан қайтаётиб, оиласига тегишли йўлтанламас автомобиль рулида ўтирган «ўғри» коалани кўриб қолди, деб хабар бермоқда Meduza.
У коалани бир неча марта суратга тушириб, уларни 9news таҳририятига жўнатган.
Ўқувчи коалани шовқин билан қўрқитмоқчи бўлган, лекин бу фойда бермаган. Бокс автомобиль эшигини очгач эса коала тушиб, кетиб қолган.
Изоҳ (0)